Жаҳон | 08:08 / 19.08.2020
5609
1 дақиқада ўқилади

Илон Маск компанияси сунъий йўлдошлар гуруҳини 11-марта фазога учирди 

Америкалик тадбиркор Илон Маск компанияси 18 августда Starlink интернет тармоғи учун мўлжалланган навбатдаги 58 та сунъий йўлдошни орбитага учирди. Сунъий йўлдошлар орбитага Falcon 9 ракетасида олиб чиқилган.  

Ракета АҚШнинг шарқий соҳилбўйи вақти билан 10:31да Канаверал бурнидаги космодромдан учирилган.
 
Бу Starlink тармоғи сунъий йўлдошларининг 11-марта орбитага чиқарилишидир. Илк шундай парвоз 2019 йил майида амалга оширилган. Аввалги 57 та сунъий йўлдош эса жорий йилнинг 7 августида учирилганди.

Эндиликда SpaceX тармоғи сунъий йўлдошлари сони 595 тага етди. 

SpaceX сайёрамизнинг исталган бурчагидан уланиш мумкин бўлган кенг полосали интернет тармоғини яратишнинг 1-босқичда орбитада 12 мингта сунъий йўлдош жойлаштиришни ва 2-босқичда улар сонини 30 мингтага етказишни режалаштирмоқда.

Мавзуга оид