Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юнусободда ичимлик суви тармоғида носозлик юзага келди
Айрим манзилларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Жорий йилнинг 24 август кунидан 25 август кунига ўтар кечаси Юнусобод тумани 10-мавзеда 800 мм. диаметрдаги ичимлик суви тармоғида носозлик юзага келган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, бунинг натижасида айрим манзилгоҳларда сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Улар:
- Тикланиш кўчаси;
- Гулёр кўчаси;
- Тикланиш 1, 2, 3, 4, 5 ва 6-тор кўчалари.
Ҳозирда аварияни бартараф этиш ишлари ташкил қилинган. Соат 17:00да ишлар тугатилади ва ичимлик суви таъминоти тикланади.
Мазкур кўчаларга ичимлик суви ташувчи автоцистерналарда сув етказиб берилади. Мурожаат учун: 71 252-60-08, 71 252-55-78
Ноқулайликлар учун узр сўралган.
Мавзуга оид
07:19 / 24.03.2026
Энг йирик чучук сув захираларига эга мамлакатлар рейтинги
10:22 / 14.03.2026
Юнусободда янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
10:20 / 24.02.2026
Юнусободда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотишга уриниш фош этилди
09:23 / 16.02.2026