Учувчисиз авиатаксиларни татбиқ қилиш лойиҳаси Sky Dome (Осмон гумбази) деб номланган бўлиб, у Дубай бўйлаб янги транспорт тури учун кўплаб учиш-қўниш майдончаларини ташкил этишни таклиф қилади. Авиатаксилар маълум баландликда ҳаракатланади. 

Катта дронларга ўхшаш авиатакси ўз бортига 2 йўловчини олади. Бу машиналарнинг синовлари Амирликларда 2017 йилдаёқ бошланганди. Маҳаллий ҳокимият 2030 йилгача Дубайдаги бутун транспортнинг 25 фоизи бошқарувчисиз бўлишига умид қилмоқда.