Авиачипта қанча туради?

Тошкентдан Дубайга авиачипта нархи сафар санаси ва авиакомпанияга қараб фарқ қилади. Масалан, 28 сентябрдан 4 октябргача бўлган сафар учун энг арзон бориш-қайтиш чиптаси тахминан 3,6 млн сўм туради. Тўғридан-тўғри рейсни 3,66 млн сўмдан топиш мумкин, Uzbekistan Airways чиптаси эса ушбу саналарда тахминан 4,38 млн сўм туради.

1 фото (25)
Kun.uz
24.09.2026 й. ҳолатига Дубайга авиачипта нархлари

Веранинг сафарлари давомида бир томонга авиачипта нархи тахминан 1,5 млн сўмдан бошланган, аммо тиғиз мавсумда чипталар одатда қимматроқ бўлади.

БААга виза керакми?

Ўзбекистон фуқароларига Дубайга бориш учун виза талаб қилинмайди. БАА ҳудудида 30 кунгача визасиз бўлиш мумкин. Мамлакатга кириш ва унда бўлиш қоидалари ҳақида алоҳида мақолада батафсил айтганмиз.

Агар мустақил саёҳат қилсангиз, туристик суғуртани олдиндан расмийлаштириш тавсия этилади. 7–10 кунлик полис суғурта компанияси ва қоплаш суммасига қараб одатда 70–200 минг сўм туради. Турпакет харид қилинганда эса суғурта нархга киритилган бўлади.

Дубайга қачон борган маъқул?

Менинг фикримча, Дубайга бориш учун энг яхши вақт — апрел ва сентябр: бу пайтда жазирама иссиқ бўлмайди, денгиз илиқ бўлади. Шаҳар бўйлаб сайр қилиш, пляжда дам олиш учун қулай.

Давр

Кимлар учун мос

Баҳор

Қулай об-ҳаво ва илиқ денгиз уйғунлигини истаганлар учун

Куз

Кучли иссиқдан қочишни истаганлар учун