Термиз шаҳрида айрим кўчалар бўйлаб транспорт воситалари ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, шаҳар ҳокимининг фармойишига асосан жорий йил 2 сентябрдан 14 сентябрга қадар тест синовлари ўтказилиши муносабати билан кўчалар бўйлаб транспорт воситалари ҳаракати тўхтатилади.

Жумладан, тест синовлари ўтадиган ҳудудлар:

  • “Сурхон” спорт мажмуаси;
  • Термиз олимпия захиралари мактаб интернати;
  • “Алпомиш” ўйингоҳи;
  • ДХХ футбол майдонига олиб борувчи кўчалар ҳаракат учун ёпилади.