Хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига ажратилган 1 452 та, шунингдек, қорақалпоғистонлик ёшлар учун хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига ажратилган 200 та мақсадли квота учун ўтказиладиган имтиҳонларга рухсатномалар эълон қилинди.

Маълум қилинишича, тест синовлари 28 октябр (чоршанба) куни бўлиб ўтади.

Тест синовида иштирок этувчи талабгорлар имтиҳонда қатнашиш учун рухсатномани my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетлари орқали юклаб олишлари мумкин.

Рухсатномада тест синови ўтказиладиган сана, манзил ва вақт кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан тест синовларига рухсатномада кўрсатилган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

Талабгорлар тест синовлари ўтказиладиган бинога шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритилади.

Талабгорлардан имтиҳонга ортиқча буюмлар (электрон қурилмалар, сумка, китоб, дафтар, ёзув қуроллари, ичимлик, овқат, шахсий буюмлар ва бошқалар) олиб келмаслик сўралади.