Zoom видеоконференциялар сервиси асосчиси Эрик Юаннинг бойлиги 24 соат ичида 6 млрд долларга кўпайиб, 23 млрд долларга етди. Бу ҳақда Bloomberg ёзмоқда.
Компания даромади рекорд миқдорда ўсгани тўғрисида ҳисобот эълон қилганидан сўнг Юаннинг бойлиги миқдори кескин ошди. Иккинчи чоракда Zoom 663,5 млн доллар даромадга эга бўлган, бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 355 фоизга кўпроқдир. Ҳисобот эълон қилинганидан кейин Zoom акциялари нархи 40 фоиздан ортиқроққа қимматлашди, Юань эса сервиснинг 50 млн донадан кўпроқ акциясига эга.
Bloomberg агентлигининг қайд этишича, июлда Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги бир суткада 13 млрд долларга, Tesla асосчиси Илон Маскнинг бойлиги эса 8 млрд долларга кўпайганди.
Zoom коронавирус пандемияси даражада оммалашди, масофадан ишлайдиганларнинг кўпчилиги ушбу сервисдан фойдалана бошлади.
















