«Ковид билан бўладими ёки усизми, Олимпиада ўтказилади. Ўйинлар келаси йил 23 июлдан старт олади», – деди ХОҚ вице-президенти – Токио Олимпиадасини ўтказиш бўйича мувофиқлаштириш комиссияси раиси Жон Коутс.

«Бу – COVID-19 устидан ғалаба қозонганлар олимпиадаси, туннел сўнгидаги ёруғлик бўлади», – дея қўшимча қилди у.

Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадаси жорий йил 24 июлдан 9 августгача бўлиб ўтиши керак эди. Турнир қолдирилгач, июнь ойида ташкилий қўмита кейинги йил мусобақа соддалаштирилган форматда ўтказилишини тасдиқлади. Бундан мақсад – хавфсизликни таъминлаш, харажатларни иложи борича қисқартиришдир.