Малининг собиқ президенти ватанига 3 ойда қайтиши шарт қилиб қўйилди
5 сентябрда БАА пойтахти Абу-Дабига даволанишга йўл олган Малининг собиқ президенти Иброҳим Бубакар Кейта Малига 3 ой ичида қайтиши керак. Бу ҳақда Малида ҳокимиятни эгаллаб олган Халқни қутқариш миллий қўмитаси баёнотида айтилган.
Таъкидланишича, қўмита ва Ғарбий Африка давлатлари иқтисодий ҳамжамияти (ЭКОВАС) ўртасида Кейтага тиббий ва гуманитар сабабларга кўра мамлакатни бир ойга тарк этишига рухсат берувчи келишувга эришилган. Бу муддат шифокорлар тавсиясига кўра уч ойгача узайтирилиши мумкин. Ушбу муддатдан кейин собиқ президент даволанишни Малида давом эттиради. Баёнотда таъкидланишича, ЭКОВАС Кейтанинг белгиланган муддатда Малига қайтишини таъминлаш бўйича мажбуриятни ўз зиммасига олган.
Малининг собиқ президенти 1 сентябрда пойтахт Бамакодаги шифохоналардан бирига шошилинч равишда етказилган. Кейтанинг яқинлари унда енгил шаклдаги инсульт юз берганини маълум қилишган. У 3 сентябрда шифохонадан чиқарилган ва 2 кундан кейин Малига БААдан шифокорлар гуруҳи билан келган самолётда Яқин Шарқ томон йўл олган.
Малининг Malijet ахборот портали маълумотларига кўра, Кейта яқинда БААдаги кардиология шифохонасида жарроҳлик операциясини ўтказган. У августда ушбу шифохонага кўрикдан ўтиш учун келиши керак бўлган, бироқ ватанида юз берган исён сабабли буни қила олмаган.
Иброҳим Бубакар Кейта Малида август ўрталарида юз берган ҳарбий исён оқибатида ҳокимиятдан четлатилганди. Кейта ва бош вазир Бубу Сиссе исёнчилар томонидан ҳибсга олинган. Кейинроқ Кейта истеъфога чиққанини эълон қилган.
Кейта Малига 2013 йилдан бери раҳбарлик қилиб келган эди.
Мавзуга оид
13:20 / 15.10.2024
Киев Малидаги исёнчиларга УУА етказиб берилгани ҳақидаги маълумотни рад этди
07:51 / 06.08.2024
Киев: Малининг дипломатик муносабатларни узиш ҳақидаги қарори - шошқалоқлик
14:37 / 05.08.2024
Мали Киев билан алоқани узди
07:27 / 05.08.2024