Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон Путинга қўнғироқ қилди ва Навальнийнинг заҳарланиши масаласида изоҳ сўради
Франция президенти Эммануэль Макрон Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди ва унга француз мутахассислари немис экспертларининг Алексей Навальний «Новичок» гуруҳига мансуб бўлган асаб тизимини фалажловчи моддадан заҳарлангани ҳақидаги хулосасини тасдиқлаганини айтди. Бу ҳақда Елисей саройи баёнотига асосланиб Le Monde нашри хабар берди.
Суҳбат вақтида Макрон Навальнийга уюштирилган суиқасд бўйича ойдинлик киритилиши кераклиги ҳақида гапирган. У Россия томонидан ушбу иш юзасидан шаффоф ва ишончли текширув ўтказилиб, изоҳ берилишини талаб қилган.
Кремлдагилар ушбу телефон мулоқоти Франция президенти ташаббуси билан уюштирилгани ҳақида хабар берган. «Суҳбатда „А.Навальний иши“ атрофидаги мураккаб вазият муҳокама қилинди. Владимир Путин бу масалада Россия томонини асоссиз айблаш ўринсиз эканини қайд этди», дейилган РФ президенти маъмурияти маълумотида.
Путин Макронга ҳодиса қандай рўй берганини аниқлаш учун Германия томони Россияга Навальнийдан олинган биоматериаллардан намуна, шунингдек, таҳлил натижалари бўйича расмий хулосани бериши кераклигини айтиб ўтган. Бундан ташқари, Путин германиялик шифокорлар россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда ишлаши кераклигини таъкидлаган.
14 сентябрь куни Германия ҳукумати Франция ва Швециядаги лабораториялар ҳам Навальнийнинг организмида «Новичок» гуруҳига мансуб модда излари бўлганини тасдиқлашганди.
Мавзуга оид
20:34 / 08.06.2026
Хоминаий ўлдирилгач, Россияда Путинни қўриқлаш учун яратилган кузатув тизими ўчириб қўйилди
20:04 / 08.06.2026
Киевга Зеленский билан учрашувга борган россиялик тадбиркор Роман Абрамович бўлиб чиқди
10:25 / 08.06.2026
Зеленскийнинг мактуби: дипломатик қадамми ёки стратегик зарбами?
08:40 / 06.06.2026