Энергияни тежаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди
Қонуннинг мақсади энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асосларини тартибга солишдан иборат.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги муносабатларнинг субъектлари бўлиб, Ўзбекистон Республикаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикасининг, Қорақалпоғистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлинмалари, юридик шахслар, жисмоний шахслар, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар, хорижий давлатлар, хорижий ва халқаро юридик шахслар (юридик шахс бўлмаган ташкилотлар) ҳисобланади.
Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги муносабатларнинг объектлари таркибига, энергия ресурсларини ишлаб чиқарувчи, истеъмол қилувчи тегишли ускуналар ва истеъмол қилиш, ташиш ва сақлаш билан боғлиқ технологик жараёнлар ҳамда капитал қурилмалар (бино-иншоотлар), энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги муносабатларнинг бошқа объектлари киради.
Энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида махсус ваколатли давлат органи ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Ваколатли давлат органининг ваколатларига қуйидагилар киради:
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида мақсадли тармоқлараро ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат муассасалари, шунингдек, давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бажарилишини мувофиқлаштириш ва уларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш;
товар маҳсулотларининг энергия самарадорлиги синфларини аниқлаш тартибларини белгилаш;
бинолар, иншоотлар ва унинг элементларига бўлган энергия самарадорлиги талабларини белгилаш;
кўп квартирали уй биноси мулкдорларининг хоналаридаги умумий мулкига нисбатан энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш бўйича мажбурий чора-тадбирлар рўйхатини аниқлаш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида Давлат энергетика реестрини шакллантиради ва юритиш тартибини белгилаш;
ўрнатилган тартибда сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификатига эга энергия аудиторлар реестрини юритиш;
энергетика текширувини ўтказишга, энергетика текшируви натижаларига (энергетика паспорти, энергетика текшируви ҳисоботининг шакли ва мазмуни) талабларни белгилаш;
таълим соҳасидаги давлат ваколатли органи билан келишилган ҳолда ўқув дастурлари ва режаларини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш;
энергия сервис хизмат шартнома шаклларини тасдиқлаш;
давлат муассасалари эҳтиёжларини таъминловчи товар маҳсулотларига (ишларига, хизматларига) энергия самарадорлиги талабларини белгилаш;
ушбу Қонун талабларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилаш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат ахборот тизимини яратиш қоидаларини ўрнатиш ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида мақсадли тармоқлараро ва ҳудудий дастурлар ва лойиҳаларга қўйиладиган талабларни белгилаш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш шакли ва усулларини белгилаш ҳамда уни амалга ошириш;
энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш ва норматив-ҳуқуқий тартибга солиш самарадорлигининг таҳлили ва мониторинги;
Ўзбекистон Республикасида энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш ҳолати тўғрисида йиллик ахборот ҳисоботини тайёрлаш ва уни ўз Интернет ресурсида жойлаштириш;
энергия самарадорлик харитасини шакллантирилишини, юритилишини ва амалга оширилишини, энергия тежамкорлиги ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларини бажарилишини мувофиқлаштириш.
Ваколатли давлат органи қонун ҳужжатларига мувофиқ энергияни тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Мавзуга оид
09:30 / 07.11.2024
Наманганда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
09:29 / 06.11.2024
Ўзбекистонда 2030 йилгача “яшил” энергия манбалари 40 фоизга етказилади
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
10:10 / 25.10.2024