Иккинчи даражали бюджет ташкилотлари учун бюджет маблағлари қисқартирилди
Вазирлар Маҳкамаси 21.09.2020 йилдаги “2020 йил учун иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида” 574-сон қарорни қабул қилди.
Қарор билан Президентнинг 30.12.2019 йилдаги ПҚ-4555-сон қарори билан тасдиқланган бюджет маблағларининг чекланган миқдорларига ўзгартиришлар киритилди.
Norma’нинг ёзишича, вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат ташкилотлари ўз тасарруфидаги иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари етказилишини таъминлаш топширилди.
2020 йил учун иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган бюджет маблағларининг чекланган миқдорлари
Ҳужжат 22.09.2020 йилдан кучга кирди.