Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавирусдан энг кўп зарар кўрган 10та туристик йўналиш номи маълум қилинди
Мальдив иқтисодиёти асосан туризмга боғлиқ бўлиб, бу ерда туризмнинг ЯИМдаги улуши 38,9 фоизга етади.
Экспертлар коронавирус тарқалиши сабабли туризм оқими қисқариши оқибатида иқтисодиёти энг кўп зарар кўрган мамлакатларни аниқлашди, деб ёзади Иорданиянинг Al Bawaba портали.
Улар туризмнинг давлат ЯИМдаги улуши асосида рейтинг тузишди.
Маълум бўлишича, Мальдив иқтисодиёти асосан туризмга боғлиқ бўлиб, бу ерда туризмнинг ЯИМдаги улуши 38,9 фоизга етади.
Кариб денгизида жойлашган Британия Виргин ороллари туристлар учун 19 мартда ёпилганди. Бу ерда туризмнинг ЯИМдаги улуши 33 фоизни ташкил этади.
Макао бюджетининг 28 фоизи туризм ҳиссасига тўғри келади.
Голландиянинг Кариб денгизидаги Аруба оролида коронавирус билан боғлиқ 101та ҳолат қайд этилган. Бу ҳудуд ЯИМнинг 27,6 фоизини туризмдан олади.
Тинч океани жанубида жойлашган Вануату ороли 26 мартдан ўз чегараларини ёпганди. Бу ерда туризм ЯИМнинг 18,1 фоизини ташкил этади.
Атлантика океанидаги Кабо-Верде оролида туризмнинг ЯИМдаги улуши 17,7 фоизга тенг. Сент-Люсияда – 15,6 фоиз, Белизда – 15, Фижи ва Мальтада эса 14 фоизга етади.
Мавзуга оид
20:13 / 19.05.2026
Дунё янги глобал пандемия остонасида турибди – ЖССТ ва GPMB
18:48 / 16.05.2026
Ҳантавируснинг тарқалиши жиддий эмас ва тез орада барҳам топиши керак – ЖССТ
18:02 / 27.04.2026
Кюрасао банкнотаси 2025 йилда дунёдаги энг яхшиси деб топилди
14:41 / 20.03.2026