Жаҳон | 12:57 / 27.09.2020
4050
2 дақиқада ўқилади

Канада Вакцинация бўйича глобал альянсга 340 миллион доллар ажратади

Фото: rodkom.org

Канада Вакцинация ва иммунизация бўйича глобал альянсга (GAVI) коронавирус пандемиясига қарши кураш учун 440 млн доллар Канада доллари (340 миллион АҚШ доллар) ажратади. Бу ҳақда Канада бош вазири Жастин Трюдо маълум қилди

“Бирорта давлат бу пандемияни ўзи мустақил тугата олмайди, чунки вирусни бирор ерда йўқ қилиш учун уни ҳамма ерда йўқотиш лозим. Айнан шу сабабли, Канада Вакцинация ва иммунизация бўйича глобал альянсни қўллаб-қувватлаб, вакцинанинг дунё бўйлаб тез ва адолатли тақсимланишига ишонч ҳосил қилишда ёрдам беради. Ҳукуматимиз бутун дунё бўйлаб канадаликлар билан бир қаторда ривожланаётган давлатлар аҳолисини вакциналар билан таъминлаш механизми – COVAX’га қўшимча 440 млн Канада доллари ажратади”, деб таъкидлаб ўтган Трюдо.

Унинг таъкидлашича, бу суммадан 220 млн Канада доллари (169 млн доллари) бевосита канадаликларни эмлаш учун сарфланади.

“Бу эса келишув канадаликлар учун 15 млн дозагача вакцина олиш имконини беришини англатади”, деб қўшимча қилган Трюдо.

Вакцинация ва иммунизация бўйича глобал альянс хусусий ва ҳукумат ташкилотларининг ночор давлатларда болалар эмланиши имкониятини оширишга қаратилган ҳамкорлиги ҳисобланади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид