Вазирлар Маҳкамасининг “Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Оқтош” ва “Пошхурт” ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар:

а) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) томонидан Ўзбекистон Республикасига “Оқтош” ва “Пошхурт” ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш” лойиҳасини амалга ошириш учун 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 18 йил мобайнида қайтариш муддати билан 50,0 млн. АҚШ доллари миқдоридаги қарз берилиши маъқулланган;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 60,4 млн. АҚШ долларини, шу жумладан:

ЕТТБ қарзи – 50,0 млн. АҚШ долларини;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси – солиқ ва божхона имтиёзлари, ЕТТБ қарзи бўйича фоизлар ва  инвестиция даврида мажбуриятлар бўйича комиссиялар кўринишда 10,4 млн. АҚШ долларини ташкил этади;

в) лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020-2023 йиллар) ташкил этади.

Белгилаб қўйилишича, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги “Коммунхизмат” агентлиги лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш, ЕТТБнинг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади.

Қуйидагилар:

“Оқтош” ва “Пошхурт” ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси техник-иқтисодий асосининг асосий техник-иқтисодий параметрлари;

“Оқтош” ва “Пошхурт” ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали;

“Оқтош” ва “Пошхурт” ер ости сув манбаларидан сув қувури қуриш йўли билан Сурхондарё вилояти Музработ туманининг сув таъминотини яхшилаш” лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози тасдиқланади.