Воқеалар ривожига қисқача назар
Чирчиқ шаҳрида жойлашган Тошкент вилояти юқумли касалликлари шифохонаси бош шифокори – Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева август ойида Kun.uz сайтига интервью бериб, пандемия шароитида у бошчилик қилган касалхонага керакли тиббий ускуналар ажратилмаётгани ва раҳбарлиги остида коронавирусга чалинган беморларни ўзи ва оиласи ҳаётини хавф остига қўйиб даволаган тиббиёт ходимларининг меҳнати муносиб рағбатлантирилмаётгани, оғир вазиятларда Тошкент вилояти тиббиёт бошқармаси томонидан керакли ёрдам берилмаганини айтган эди.

Кейинроқ бу масалада вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов ўз муносабатини билдириб, Чирчиқдаги шифохона COVID-19 беморларини даволашга ихтисослашмагани, Г.Йўлдошева асоссиз маълумотлар тарқатаётганини айтди. Бироқ у мазкур касалхона коронавирусга чалинганларни даволагани ва оғир пандемик вазиятда керакли тиббий техника воситалари билан таъминланмагани борасида айтилган иддаоларга етарлича изоҳ бермади (Бундан аввалроқ ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Тўрақул Арзиқулов ва Гулжаҳон Йўлдошева ўртасида шифохонага кислород аппаратлари етказиш билан боғлиқ низо бўлиб ўтгани ҳақида хабар тарқалган эди).

ОАВдаги чиқишдан сўнг Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонасига кетма-кет текширишлар юборилган, жумладан ижобий якун топган аввалги (айнан Г.Йўлдошева мазкур шифохонада амалиётини олиб борган давр мобайнидаги) текширувлар натижалари қайтадан текширилган (текширувлар рўйхати таҳририятда мавжуд).   

8 сентябрь куни Гулжаҳон Йўлдошева ҳибсга олингани ҳақида хабар тарқалди. Бош прокуратура бу ҳолатга муносабат билдириб, Г.Йўлдошева Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди