2020 йил 30 август куни старт берилган ва 700.000 нафардан зиёд киши иштирок этган «Кодни топинг, жекпотга эга бўлинг» анъанавий Flash Up Energy акцияси ўз ниҳоясига етди.

Flash Up Energy ютуқли акцияси сабаб ушбу энергетик ичимлик мухлислари кафолатланган ютуқларга ҳамда қимматбаҳо совғалар, жумладан замонавий смартфонлар ва видеокамералар, гироскутер ва симсиз колонка ҳамда қулоқчинлар, ўйин приставкалари ва ноутбуклар ва албатта, 101 миллион сўмлик жекпотга эга бўлишди.

Акция сайти ёки SMS орқали рўйхатдан ўтказилган ҳар бир код ютиш имкониятини ошириб боради. Ғолиблар тасодифий рақамлар генератори ёрдамида аниқланди ва бу жараён акциянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилди. Барча иштирокчилар ютуқли ўйиннинг ҳаққонийлиги ҳамда адолатли бўлиб ўтганига ишонч ҳосил қилиши мумкин эди.

Бугун, 30 сентябрь куни, 101 миллион сўмни ўзаро бўлиб оладиган беш нафар ғолиблар ўз ютуқлари билан тақдирланадилар.

Неъмат: «Омадлилардан бирига айланганимга ҳали ҳамон ишона олмаяпман. Тан олишим керакки, мен ҳар доим турли хилдаги акция ва ютуқли ўйинларга шубҳа билан қараганман. Бош ютуқ соҳиби бўлиш нақадар ёқимли эканини ҳам тан оламан. Ташкилотчиларга улкан ташаккурлар изҳор этаман, бу ҳақиқатдан ҳам ажойиб лаҳзалар!»

«Flash Up Energy қувватбахш ичимлигининг азалий мухлиси сифатида ўз омадимни синаб кўриш имкониятини қўлдан бой бергим келмади ва ҳар доим Sony PlayStation Pro 4 ёки ўйин ноутбукини ютиб олишни орзу қилдим, – дея Бегзод ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. – Омад мен томонда бўлди ва мен жекпотга эга бўлдим! Ҳис-туйғуларимни ифода этишга ожизман! Эндиликда мен омадга ишонаман ва умид қиламанки, Flash Up Energy'дан ютуқли ўйинлар ҳали яна давом этади. Ва албатта, мен уларда яна иштирок этаман».

«Жекпотни ютиб олиш мен учун кутилмаган ҳодиса бўлди, сабаби мен кодни кафолатланган совринни ютиб олиш учунгина рўйхатдан ўтказишни синаб кўрган эдим. Эндиликда мен ва менинг дўстларим бундай акцияларда ғолиб бўлиш ва ҳатто энг қимматбаҳо совғаларни ютиб олиш имкониятига ишонамиз! Flash Up Energy сабаб бу йил мен учун албатта эсда қоларли бўлиб қолади! Суперакция ва зўр совғалар учун ташаккур!» – дейди Ғайрат.