Юридик аҳамиятга эга ҳужжатларни ҳисобга олиш ва етказиш ягона миллий тизими жорий этилади. Бу ҳақда 2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилган.

Қайд этилишича, таҳлилий-ахборот ва чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади. Унда юридик аҳамиятга эга ҳужжатларни етказиб беришни такомиллаштириш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2020 йил октябрь, ижро учун масъуллар - Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, «Ўзбекистон почтаси» АЖ. Молиялаштириш манбаси - 1,0 млрд сўм (ижрочилар маблағлари).

Бундан олдин, «Ўзбекистон почтаси»нинг миллий электрон савдо майдончаси ташкил этилиши хабар берилганди.