2020-2021 йилларда иқтисодиётда таркибий ислоҳотларни тиклаш ва давом эттириш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»да айтилишича, тегишли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

Қайд этилишича, унда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича универсал онлайн платформани жорий этиш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2020 йил ноябрь, ижро учун масъуллар - Иқтисодий тараққиёт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар. 
 
Бундан олдин, Ўзбекистон электрон тижорат соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштирмоқчи экани хабар қилинганди