Ҳиндистон мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилоти (DRDO) кичик масофага мўлжалланган, товушдан тез учувчи "Шаурья" баллистик ракетасининг янги модификациясини  муваффақиятли  синовдан ўтказди. Бу ҳақда ANI агентлиги хабар бермоқда.

 Турли, жумладан ядровий жанговар каллак таший оладиган ушбу ракета синови Одиша штатидаги полигонда ўтказилган.

 Хабар қилинишича, ракета 800 километргача масофада жойлашган нишонга юқори аниқликда зарба бера олади. Янги модификациядаги ракетадан фойдаланиш осонлашган ҳамда вазни енгиллашган. 

Бу охирги вақтда Ҳиндистонда иккинчи марта ўтказилган ракета синови ҳисобланади. 30 сентябрда товушдан тез учувчи BrahMos қанотли ракетаси синовдан ўтказилганди.