Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тихановская Лукашенкога ультиматум қўйди
25 октябргача ҳукумат мухолифат талабларини бажариши, хусусан, Лукашенко истеъфога чиқиши, барча сиёсий маҳбуслар озод этилиши ва кўчалардаги зўравонликларга чек қўйилиши лозим.
Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская мамлакат президенти Александр Лукашенкога ультиматум қўйди.
Унинг сўзларига кўра, 25 октябргача ҳукумат мухолифат талабларини бажариши, хусусан, Лукашенко истеъфога чиқиши, барча сиёсий маҳбуслар озод этилиши ва кўчалардаги зўравонликларга чек қўйилиши лозим.
Акс ҳолда эса Тихановская оммавий намойишлар, корхоналарда миллий иш ташлашлар, йўллар тўсилиши ва давлат дўконларида савдолар тўхташини ваъда қилмоқда.
Август бошларида Беларусда президент сайлови бўлиб ўтди. Унда олтинчи марта амалдаги президент Лукашенко 80,1 фоиз овоз билан ғолиб бўлди. Тихановская иккинчи ўринни эгаллади.
Сайлов натижалари эълон қилинганидан буён мамлакатда норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 01.06.2026
Лукашенко: “Украинадаги воқеалар Арманистон учун сабоқ бўлиши керак”
08:24 / 26.01.2026
Зеленский ва Тихановская илк бор икки томонлама учрашув ўтказди
13:03 / 08.12.2025
Тихановскаяга Боннда демократия учун халқаро мукофот топширилди
13:33 / 09.10.2025