Кун тартибидаги яна бир масала сифатида НАТОнинг Ироқдаги ўқув миссияси ва Ироқнинг терроризмга қарши курашини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинади. Бундан ташқари, аёлларнинг тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга қўшган ҳиссаси ҳам кун тартибида мавжуд.

Икки кунлик учрашув якунида НАТО Бош котиби Енс Столтенберг матбуот анжумани ўтказиши ва журналистларга маълумот бериши кутилмоқда.

Йиғилишнинг биринчи куни НАТО мудофаа вазирлари Германиянинг Рамштейн шаҳрида жойлашган НАТО ҳаво қўмондонлиги қошида НАТО космик марказини ташкил этишга келишиб олдилар. Кеча муҳокама қилинган масалалар қаторида НАТОнинг Россиянинг ядровий салоҳиятига муносабати, 5G каби муҳим инфратузилмалар, юкларни адолатли тақсимлаш ва Шарқий Ўрта Ер денгиздаги сиёсий вазият ҳам жой олган эди.