Ўзбекистон | 13:14 / 24.10.2020
6241
2 дақиқада ўқилади

Шерзод Шерматов: «Таълим соҳасидаги ислоҳотлар ўзининг мевасини жуда кўп вақтдан кейин беради»

АОКАда мамлакатда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган президент фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим соҳасидаги ислоҳотлар ўз натижасини бериши учун вақт талаб этилиши ҳақида гапирди. 

«Илгари байрам тадбири бўлса, «Туркистон» саройида ўтказиларди. Аксарият ўқитувчиларимиз эса пахта даласида бўларди. Бу йил ўзига хос жуда катта тадбир ўтказилди ва бу тадбирда президентимизнинг ўзи чиқиб, катта дастурий ислоҳотларни белгилаб берди.

Таълим соҳаси шундай соҳаки, ундаги ислоҳотлар ўз мевасини жуда кўп вақтдан кейин беради. Кўчаларда саводсиз ёзув, рекламаларни кўрганимизда «мана, таълим ёмон», деб гапирамиз. Аслида, бу йиллар давомидаги ишлар оқибати: ўқитувчилар кўча супурган, пахта терган, ўқитувчини ҳаммага хизмат қиладиган даражага тушириб қўйган эдик. 

Охирги йилларда давлат раҳбарининг сиёсий иродаси туфайли ўқитувчилар обрўсини кўтариш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди», – дея Шерзод Шерматовнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Аброр Зоҳидов
Тайёрлаган Аброр Зоҳидов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид