27 октябрда имзоланган ҳукумат қарори билан 2021 йил 1 мартга қадар хорижий ОТМлар билан трансформация қилиш учун 5та ОТМ очиқ танлов асосида саралаб олинади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар бермоқда.

2021/2022 ўқув йилидан тажриба-синов тариқасида трансформация қилинадиган олий таълим муассасаларида:

  • бакалавриат ва магистратура учун тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари уларнинг ўзлари томонидан белгиланади;
  • бакалавриатга кириш имтиҳонлари мустақил ўтказилади;
  • таълим жараёнига ҳамкор сифатида бириктирилган нуфузли хорижий ОТМ профессор-ўқитувчилари жалб қилинади.