Туркия коронавирусга қарши ўз вакцинасини синовдан ўтказишга киришди
Қайд этилишича, вакцина синовини келаси йил январида якунлаш режалаштирилган.
Туркия Эржиес университетида ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши ERUCOV-VAC вакцинасини одамларда синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда TRT Haber хабар бермоқда.
«Коронавирусга қарши "ERUCOV-VAC" вакцинасининг биринчи дозаси кўнгиллида синаб кўрилди», – деди университет ректори Мустафо Чалиш.
Қайд этилишича, вакцина синовини келаси йил январида якунлаш режалаштирилган.
Туркия сентябрда Россияда ишлаб чиқарилган вакцинанинг якуний синов босқичида қатнашишга ариза берганди.
Сентябрь ўрталарида мамлакат Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа Туркияда Хитойда ишлаб чиқарилган вакцина синаб кўрилганини маълум қилди.
Мавзуга оид
16:43 / 06.11.2024
Эрдўған туркийзабон давлатларни умумий алифбога ўтишга чақирди
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
09:50 / 04.11.2024
Туркия ТИВ раҳбари: Украина яхлитлиги тинчликнинг шартидир
10:30 / 02.11.2024