Жамият | 10:30 / 07.11.2020
7398
1 дақиқада ўқилади

Тошкент вилоятида 37 марта қоида бузиб, жарималарни тўламаган ҳайдовчи аниқланди

Тошкент вилоятида ўтказилаётган «Ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш ва хизмат фаолиятини такомиллаштириш» ойлигининг 15 куни давомида 589та транспорт воситаси белгиланган жарималарни муддатида тўламаганлиги учун қарздорлик ундирилгунга қадар жарима майдонига жойлаштирилди.

Вилоят ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, Янгийўл туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори томонидан Spark автомобили ЙҲҚ бузилганлиги учун тўхтатилган. 

Қайд этилишича, электрон маъмурий баённома расмийлаштириш вақтида автоуловнинг махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали жорий йил давомида 37 маротаба қоидабузарлик содир этиб, белгиланган жарималарни ўз вақтида тўламай келганлиги аниқланди. Автоулов қарздорлик ундирилгунга қадар жарима майдонига вақтинчалик жойлаштирилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига кўра, “Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўланмаган тақдирда, транспорт воситаси жарима солиш тўғрисида қарор чиқарган ваколатли орган раҳбарининг ёзма кўрсатмасига биноан жарима солиш тўғрисидаги қарорнинг ижроси юзасидан иш юритиш тугагунига қадар ушлаб турилади”.

Мавзуга оид