Тошкент шаҳар Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази 4 сентябр ҳолатига пойтахт йўлларида транспорт ҳаракати бўйича асосий кўрсаткичларни тақдим этди.

1,5 миллионта автомобил

Қайд этилишича, 4 сентябр куни шаҳар йўлларида сутка давомида жами 1 502 057 та транспорт воситаси ҳаракатланган. Бу 3 сентябрдаги 1 487 250 та кўрсаткичга нисбатан 14 807 тага (+1%) кўп.

Жамоат транспорти

Кун давомида 170 та йўналишда 1 670 та автобус ҳаракатланиб, улар орқали 1 228 158 нафар йўловчи ташилган.

Тошкент метрополитени орқали эса иш куни давомида 862 053 нафар йўловчи манзилига етказилган.

Тирбандлик

Вазиятлар маркази мониторинги давомида куннинг тиғиз вақтида:

  • 6 та чорраҳада тирбандлик даражаси 7 баллга етган;
  • 1 та чорраҳада эса тирбандлик даражаси 7 баллдан ошган.

Тирбандлик кузатилган нуқталарда транспорт оқимини барқарорлаштириш мақсадида светофорларнинг иш режими мувофиқлаштирилиб, зарур йўналишларда яшил сигнал вақти узайтирилди.

Шунингдек, ҳаракатни тартибга солиш учун зарур чорраҳаларга ЙПХ ходимлари жалб қилинди.

ЙТҲлар

Кун давомида йўл ҳаракати қоидалари бузилиши бўйича 4 751 та ҳолат қайд этилди.

22 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, улар оқибатида 4 нафар фуқаро оғир тан жароҳати олган.

“Вазиятлар марказида пойтахт йўлларидаги транспорт оқими ва тирбандлик ҳолати реал вақт режимида кузатилиб, ҳаракат интенсивлигидан келиб чиқиб светофорларнинг иш режимига тезкор ўзгартиришлар киритиб борилмоқда.

Мазкур чоралар юқори транспорт юкламаси кузатиладиган участкаларда ҳаракат барқарорлигини таъминлаш, тирбандликларнинг ортиб кетишига йўл қўймаслик ҳамда йўл ҳаракати иштирокчилари учун хавфсиз ва қулай шароит яратишга қаратилган”, – дейилади ЙҲТМ ахборотида.