Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина озиқ-овқат маҳсулотлари Ўзбекистонга биржа орқали импорт қилинади
Жорий йил 4 ноябрь куни Украина Ташқи ишлар вазирлиги, Украинанинг Ўзбекистондаги ҳамда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихоналари билан ҳамкорликда Украинанинг Миллий шакар, ёғ, буғдой ва ун ишлаб чиқарувчилар уюшмасига аъзо корхоналар билан видеоанжуман ўтказилди.
Мазкур тадбирни ўтказишдан кўзланган мақсад шакар, ўсимлик ёғи, буғдой ва ун маҳсулотларини биржа механизмларидан фойдаланган ҳолда импорт қилиш орқали мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлашдан иборатдир.
Видеоанжуманда Украинанинг 16та йирик уюшма ва ишлаб чиқарувчилари («Мукомолы Украины» иттифоқи, Украина шакар ишлаб чиқарувчилари уюшмаси, «Украинский национальный продукт» МЧЖ, «Фемели Трейд Групп» МЧЖ, «Анеста» МЧЖ, «Зернари» МЧЖ, «ТРЕЙД-ВВ» МЧЖ ва бошқалар) ҳамда Украинанинг давлат озиқ-овқат ва буғдой корпорацияси, “Трастбанк” ХАБ вакиллари, биржа ходимлари, брокерлар иштирок этишди.



Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Украина тадбиркорлик субъектлари томонидан экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда бозор механизмлардан кенг фойдаланиш икки мамлакат ўртасида ташқи савдо айланмасини жадал суръатлари билан ўсишига хизмат қилади.
Шу мақсадда, тадбир иштирокчилари учун биржа фаолияти бўйича тақдимотлар ўтказилди. Тақдимотларда биржада ташқи савдо операцияларни амалга ошириш тартиби, ўзаро ҳисоб-китоблар ва тузилган битимларнинг бажарилишини кафолатлаш механизмлари батафсил тушунтирилди.
Шунингдек, ун, ёғ, шакар ва буғдой маҳсулотларини Ўзбекистонга экспорт қилишда хорижий компаниялар (норезидентлар) учун биржада яратилган қўшимча қулайликлар тўғрисида маълумотлар берилди. Ушбу корхоналар учун биржада аккредитациядан ўтказиш тартиби соддалаштирилганлиги ва улар биржанинг комиссион йиғимларидан озод қилинганлиги айтиб ўтилди.

Тадбир иштирокчилари биржа фаолиятига қизиқиш билдириб, ўзаро манфаатли ҳамкорлик юзасидан аниқ таклифлари билан чиқишди. Хусусан, “Оржицкий сахарный завод” МЧЖ (Полтава, Украина) вакиллари шакар маҳсулотини биржа савдолари орқали Ўзбекистонга экспорт қилиш таклифини беришди. Мазкур таклиф биржа томонидан тўла қўллаб-қувватланди ва уни видеоанжумандан сўнг тезкор амалиётда татбиқ этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Видеоанжуман якунида муҳокама қилинаётган мавзулар доирасида фикр алмашилди ҳамда Украина озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 октябрида Ўзбекистон Президенти раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш юзасидан бир қатор вазифалар белгиланган эди.
Мавзуга оид
18:44 / 14.06.2026
Украина дронлари Россиянинг камида 14 регионига ҳужум қилди
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026