Қайд этилишича, 2020 йил 15-22 ноябрь кунлари Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Америка Қўшма Штатларига ташриф буюради.
Хабарда айтилишича, делегация Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг 8-раундида иштирок этишни режалаштирган.
Шунингдек, ташриф дастуридан қатор икки томонлама учрашув ва музокаралар ҳам ўрин олгани айтилади.












