БМТ Бош ассамблеяси коронавирус пандемияси сабабли 3-4 декабр кунлари махсус сессия ўтказади. Бу ҳақда БМТ сайтида хабар қилинди.

Қайд этилишича, давлатлар раҳбарлари интерактив режимда чиқиш қилишади. Сиёсатчилар сессия давомида коронавирус пандемиясига қарши курашиш механизмларини муҳокама қилишади.

3 декабр куни мамлакатлар ўртасида тажриба алмашиш борасида умумий дебатлар бўлиб ўтади. 4 декабрда эса интерактив мулоқот ўтказилиши режалаштирилган.

Мулоқотда БМТнинг соғлиқни сақлаш, вакцина тайёрлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги ҳаракати тўғрисида сўз боради.