Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ИИББ ва МИБ жарималарни ўз вақтида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш бўйича рейд ўтказмоқда
2020 йил 24 ноябр кунидан бошлаб пойтахтда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Фото: KUN.UZ
ИИББ хабарига кўра, тадбирлар блокпост ва барча йўл-патруль хизмати масканларида ҳамда марказий кўчаларда мажбурий ижро юритувидаги қарздорлик иши юзасидан 60 кунлик муддатда жарималарни ўз вақтида тўламаган транспорт восита эгаларини аниқлаш, улардан жарималарни ундириш юзасидан амалга ошириляпти.
Қайд этилишича, тадбир давомида рейд гуруҳлари банк ходимлари билан бирга хизмат олиб бормоқда, ҳайдовчилар банк ходимига сайёр касса орқали тўловларни амалга оширмоқда. Тадбир бошидан шу кунга қадар давлат ғазнасига 4 007 101 180 сўм ундирилди.
Маълумот ўрнида, ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима солиш ҳақида қарор чиқарилган кундан эътиборан олтмиш кун ичида жарима тўламаган тақдирда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддаси тартибида транспорт воситалари жарима майдонига қўйилиб, жарима тўлангунга қадар ушлаб турилади.
Мавзуга оид
16:40 / 16.05.2026
Сергелидаги қўланса ҳид: муаммо ечими нимага боғлиқ?
12:22 / 16.05.2026
Мутлақ рекорд: Тошкентда 912 марта қоида бузган Matiz аниқланди
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
12:11 / 15.05.2026