Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон давлат ташқи қарзининг энг катта қисми Осиё тараққиёт банки ҳиссасига тўғри келади
Хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳиссасига давлат ташқи қарзининг 46,3 фоизи тўғри келади.
Молия вазирлиги 2020 йилнинг III чорагида Ўзбекистон Республикасининг давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистоннинг халқаро молиявий институтларидан жалб қилган ташқи қарз портфели ҳажми 8,9 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, мазкур кредитлар узоқ муддат (30 йилгача) ҳамда имтиёзли фоиз ставкаларида тақдим этилган.
Хусусан, давлат ташқи қарзининг асосий қисми Осиё тараққиёт банки (4,5 млрд. доллар), Жаҳон банки (3,1 млрд. доллар) ва Ислом тараққиёт банки (0,9 млрд. доллар) ҳиссасига тўғри келади. Қайд қилиш керакки, давлат ташқи қарзининг манбалари диверсификацияси таъминланган бўлиб, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳиссасига давлат ташқи қарзининг 46,3 фоизи тўғри келади.
Ўзбекистоннинг асосий кредиторлари Хитой Эксим банки, Хитой давлат тараққиёт банки, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ва ташкилоти ва бошқа мамлакатларнинг хорижий ҳукумат молия ташкилотлари ҳиссасига тўғри келиб, асосан турли инвестицион дастурларни ҳукумат кафолатлари остида молиялаштирилиши учун қарз маблағлари жалб этилган.
Кредиторлар олдидаги қарздорлик бўйича харажатлар давлат корхоналари томонидан инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш натижасида тушган маблағлар ҳисобидан сўндирилади.
Мавзуга оид
08:23 / 18.05.2026
Инфографика: дунёда энг катта ташқи қарзга эга давлатлар
11:20 / 08.05.2026
Нега ҳамма давлатнинг қарзи бор? Ўзбекистоннинг қарзи кўпми-камми?
20:47 / 02.05.2026
Шавкат Мирзиёев Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг йиллик йиғилишида иштирок этади
17:29 / 02.05.2026