Газета.uz’нинг ёзишича, Владимир Тюрденев ҳозирда қўшимча масалалар устида иш олиб борилаётганлигини таъкидлаган. Хусусан, АЭС учун сув сарфини камайтириш масаласи муҳокама қилинаётганлиги айтилди.
АЭС қурилиши бўйича шартномани қабул қилиш 2019 йилнинг охирига режалаштирилганди. 2020 йилнинг бошида Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги майдончада қурилиш ишлари бошланиши керак эди.


















