Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди
Ҳукумат қарори билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Ўзини ўзи банд қиладиган шахслар учун фаолият (ишлар, хизматлар) турлари рўйхатига номоддий маданий мерос объектларини (дорбоз, аския ва лапар) асраш ва улардан фойдаланиш (маданият маркази таркибида фаолият юритаётган шахслар бундан мустасно) фаолият тури киритилди.
Низомга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ёхуд давлат солиқ хизмати органига келган ҳолда рўйхатдан ўтиши мумкин.
Ўзини ўзи банд қилган шахс тўғрисида маълумотлар базаси (регистр) давлат солиқ хизмати органлари томонидан яратилади ва параллел равишда “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида шакллантириладиган жисмоний шахснинг шахсий ишга жойлашиши тарихига интеграция қилинади.
Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтган жисмоний шахснинг якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтиши талаб этилмайди.
Мазкур фаолиятни амалга ошириш натижасида олинган даромадларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи татбиқ этилмайди.
Ўзини ўзи банд қилган шахсларга маълумотнома чекланмаган муддатга берилади ва уларни рўйхатдан ўтказишда ҳақ ундирилмайди.
Мавзуга оид
09:10 / 12.02.2026
Юк кўтариш қурилмаларини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тасдиқланди
14:00 / 29.01.2026
Аутодонорлик тартиби тасдиқланди: донор қони заруратда донорнинг ўзига ишлатилади
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
18:21 / 23.01.2026