Рамос «Реал»дан кетишга яқин
«Реал» сардори Серхио Рамос ҳамон мадридликлар раҳбарияти билан янги шартнома бўйича келишувга эришмади. Ҳозирги шартнома муддати ярим йилдан кейин тугайди, яъни ҳимоячи ҳозирда бошқа жамоалар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга ҳисобланади.

AS нашри маълумотига кўра, Рамос «Қироллик клуби»да қолишни истамоқда, аммо клубда пандемия туфайли молиявий муаммолар юзага келган. Шу туфайли Испаниянинг амалдаги чемпионлари футболчиларнинг маошларини яна камайтиришни режалаштирмоқда. Бу янги шартнома бўйича музокараларда акс этади.

Агар Серхио барибир «Реал»дан кетса, мадридликлар қуйидаги уч футболчидан бирини қўлга киритишга ҳаракат қилади: Давид Алаба («Бавария»), Эрик Гарсия («Манчестер Сити») ёки Пау Торрес («Вильярреал»).

Парижда ўзгаришлар даври

2 январ куни «ПСЖ» Маурисио Почеттинони янги бош мураббий сифатида таништирди, бунинг ортидан жамоа таркибидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида турли миш-мишлар болалади.

Қисқача:

1. Ди Мария ярим йилдан кейин тугайдиган шартномасини узайтирмоқчи. Аммо, Le Parisien маълумотига кўра, футболчининг бир шарти бор: айни вақтда 32 ёшда бўлган аргентиналик жамоа ўйинида муҳим футболчи бўлиб қолишни истайди.

2. «ПСЖ» қишки трансферлар ойнаси вақтида бир қатор футболчилар билан хайрлашмоқчи. L'Equipe маълумотига кўра, парижликлар футболчилар сотувидан 40 миллион евро ишлашни мўлжаллашган.

3. Daily Mail «ПСЖ» футболчиларининг Алли ва Ллорис бўйича умидларини чиппакка чиқарди: «Тоттенҳэм» бу футболчиларнинг бирортасини собиқ бош мураббийига бермоқчи эмас.

«ПСЖ»да ўзгаришлар даври, Европа учун яна бир Пепе. Сўнгги трансфер миш-мишлари

Умтити «Ницца»га ўтади
Париж Франциядаги трансфер ҳаёти қайнай бошлаган ягона шаҳар эмас. L'Equipe хабарига кўра, «Ницца» январда катта трансферларни амалга оширмоқчи. «Барселона» ҳимоячиси Самюэль Умтити Каталониядан Ложувард қирғоққа йўл олиши мумкин. Французлар клуби жароҳат олиб сафдан чиққан жамоа сардори Дантега муносиб ўринбосар қидирмоқда.