Ўзбекистон | 14:16 / 13.01.2021
3748
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон давлат Консерваториясида имтиҳонлар ноанъанавий ташкил қилинди

Жорий йилнинг 11 январидан анъанавий тарзда ўқиш жараёнига қайтган Олий таълим муассасаларида талабалар қишки сессия жараёнини ўтказишмоқда.

Ўзбекистон давлат Консерваториясида имтиҳонларда шаффофликни таъминлаш мақсадида талабаларни баҳолаш учун бошқа ОТМ лардан профессор- ўқитувчилар жалб этилди ва барча ижтимоий ҳамда гуманитар фанлардан ўтказиладиган оралиқ имтиҳонлар таклиф этилган профессор - ўқитувчилар, кафедра мудири ҳамда ректор томонидан назорат қилинади. Мазкур йўналишлардан таълим берган ўқитувчилар имтиҳон жараёнида иштирок этишмайди. Бундан кўзланган мақсад - имтиҳонларнинг шаффоф тарзда ўтиши ва ҳар бир талаба ўз билимига яраша баҳоланиши натижасида таълим сифатини яхшилаш. Бундан ташқари имтиҳонларни истаган инсон онлайн трансляция орқали ҳам http://konservatoriya.uz сайти орқали кузатиши мумкин. Консерваторияда имтиҳонлар жараёни 12 январдан 25 январга қадар шу тарзда ўтказилиши режалаштирилган.

Мавзуга оид