Вазирлик ахборот хизмати хабарига кўра, ўрганиш давомида 11-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида 2016-2020 йилларда 19 нафар ходим номига ҳисобланган 98 млн сўм нақд пул ходимларга берилмаган, 14 нафар ўз вазифаларини бажармаган ходим номига 145,7 млн сўм иш ҳақи ноқонуний ҳисобдан чиқарилган.
19-сон давлат мактабгача таълим ташкилотида 2018-2020 йилларда 8 нафар ходим номига ҳисобланган 67 млн сўм нақд пул ходимларга берилмаган, 10 нафар ўз вазифаларини бажармаган ходим номига 63,8 млн сўм иш ҳақи ноқонуний ҳисобдан чиқарилган.
Қайд этилишича, ушбу мактабгача таълим ташкилотлари директорлари ҳозирги кунда лавозимидан озод этилган. Ўрганиш ҳужжатлари қонуний қарор қабул қилиш учун Наманган вилоят прокуратурасига топширилган.
11-сонли МТТдан 98 млн сўм ва 16-сон МТТдан эса 67 млн сўм, жами 165 млн сўм миқдорида давлат бюджетига етказилган зарар давлат ҳисобига ундирилгани айтилади.












