Ҳукумат қарори билан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021–2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастур тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Манзилли дастурга кўра, белгиланган йилларда республика бўйича жами 2 951та (шундан, 2021 йилда 1 881та, 2022 йилда 1 070та) мажмуа (лойиҳа)лар қурилиши назарда тутилган.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг ҳудудий бўлинмалари жойлаштирилади.














