Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кимё технологияларини ривожлантиришга 53,8 млн доллар ажратилади
Вазирлар Маҳкамасининг «Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти – Кимё технологиялари марказини ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Norma хабар бермоқда.
2019 йил 6 декабрда Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» АЖ ва Корея Республикасининг Эксимбанки ўртасида Илмий-тадқиқот ва лойиҳалаш институти – Кимё технологиялари марказини ташкил этиш инвестиция лойиҳасини биргаликда амалга ошириш ва молиялаштириш тўғрисидаги Ўзаро англашув меморандуми имзоланган.
Лойиҳани амалга ошириш учун «Ўзкимёсаноат» АЖ муассислигида «Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институти» МЧЖ ташкил этилди.
2020 йил май ойида умумий қиймати 53,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқланди ва белгиланган тартибда ваколатли давлат органларида экспертизадан ўтказилди. Лойиҳа 2024 йил декабрда ишга туширилади.
Қуйидагилар лойиҳани молиялаштириш манбалари этиб белгиланди:
Корея Республикаси Эксимбанки томонидан 40 йил муддатга, шу жумладан 10 йил имтиёзли давр билан, йиллик фоиз ставкаси 0,15 фоизни ташкил этувчи 40 млн АҚШ доллари миқдорида ажратиладиган кредит;
«Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг соф фойдасидан Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаларига ажратиладиган маблағларнинг 50 фоизини йўналтириш ҳисобидан 13,8 млн АҚШ доллари.
Қарор билан лойиҳанинг техник-иқтисодий параметрлари, лойиҳа бўйича асосий қарзни, унга ҳисобланган фоизларни ва бошқа тўловларни қайтариш прогноз жадвали тасдиқланди.
Белгиланишича, Корея Республикаси Эксимбанки кредити бўйича асосий қарз, унга ҳисобланган фоизлар ва бошқа тўловлар «Ўзкимёсаноат» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг соф фойдаси, Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағлари ҳамда Тошкент кимё-технология илмий тадқиқот институтининг инновациялар ва патентларни сотишдан тушган тушумлари ҳисобидан қопланади.
Мавзуга оид
17:35 / 15.07.2026
Исломий инвестиция – у нима? Ҳар бир инсон инвестор бўла оладими?
11:57 / 14.07.2026
Пойтахт ҳокимлиги 2034 йилгача берилган реклама паспортларини бекор қилмоқчи: тадбиркор ва давлат органлари ўртасида ҳуқуқий баҳс юзага келди
18:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонликлар хорижга инвестиция киритиши кескин кўпайди
09:15 / 01.07.2026