Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рустам Саидов бокс бўйича Малайзия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди
Олимпиада совриндори бўлган ўзбекистонлик боксчи Малайзия терма жамоасини бошқаради. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси томонидан эълон қилинган маълумотда айтилган.
Қайд этилишича, Сидней-2000 Олимпия ўйинлари совриндори, Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони Рустам Саидов бокс бўйича Малайзия терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Мураббий Малайзия бокс федерацияси билан расман шартнома имзолагани айтилади.
Рустам Саидов 2011 йилда боксчилик фаолиятини якунлаган ва шундан сўнг мураббийлик фаолиятини бошлаган. Ўз вақтида Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи сифатида ҳам ишлаган ва қитъада 2015 йилнинг энг яхши бокс мураббийи деб топилган.
Мавзуга оид
11:42 / 02.06.2026
“Малайзия ёрдамга тайёр” – элчи исломий молияни жорий қилиш ҳақида
21:56 / 01.06.2026
Малайзия 16 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқларда рўйхатдан ўтишини тақиқлади
07:17 / 24.05.2026
Шаҳрам Ғиёсов профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради
08:18 / 05.05.2026