Ўзбекистон | 17:54 / 08.02.2021
4053
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда «Фаол фуқаролар» умуммиллий фестивали бошланди

Илк марта ташкил этилган «Фаол фуқаролар» умуммиллий фестивали 8 февраль куни Тошкент шаҳрида бошланди. Фестивал 10та вилоят марказида 5 кун давом этади. Унда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

Бугун, 8 феврал куни Тошкент шаҳрида «Фаол фуқаролар» умуммиллий фестивали бошланди. 5 кун давом этадиган фестивал нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимлик органлари, ОAВ вакиллари ва 2 мингдан зиёд иштирокчиларни қамраб олиши режалаштирилган.

Фестивал «Юксалиш» умумиллий ҳаракати, Aдлия вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги билан ҳамкорликда AҚШнинг Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID), Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси, Қозоғистоннинг фуқаролик жамиятини ривожлантириш ассоциацияси (AGRO) ва қатор ҳамкорлар кўмагида ташкил этиляпти.

Фестивалдан мақсад – ислоҳотлар жараёнларининг барча иштирокчилари саъй-ҳаракатларини бирлаштириш, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиш.

«10та вилоят марказларида 20дан ортиқ тадбирлар ўтказилади. Тадбирлар конфeренция, тақдимот, маҳорат дарслари ва давра суҳбатлари шаклида ташкиллаштирилади. Бундай кўламдаги тадбир Ўзбекистонда биринчи марта ўтказиляпти», – деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикерининг биринчи ўринбосари Aкмал Саидов фестивалнинг очилиш маросимида.

Мавзуга оид