Адлия вазирлиги хабарига кўра, қуйидагилар дастлабки идентификацияни бевосита амалга оширувчи ваколатли давлат органлари ҳисобланади:

  • Ички ишлар вазирлиги;
  • Бош прокуратура;
  • Давлат хавфсизлик хизмати;
  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотлар;
  • Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Дастлабки идентификация суҳбат шаклида амалга оширилади ва уни ўтказиш учун шахсдан розилик олиш талаб этилади.

Одам савдосидан жабрланган деб тахмин қилинаётган шахсларнинг қуйидаги ҳуқуқлардан фойдаланиши таъминланади:

  • тиббий ёрдам олиш;
  • психологик ёрдам олиш;
  • ҳуқуқий маслаҳат олиш;
  • вақтинча яшаш жойидан (бошпанадан) фойдаланиш;
  • яқин қариндошлари билан алоқа ўрнатиш;
  • таржимон хизматларидан текин фойдаланиш.

Якуний идентификация Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссия томонидан коллегиал тарзда амалга оширилади, дейилади хабарда.