Ички ва зиёрат туризмини ривожлантиришга оид президент фармони эълон қилинди.

Фармонга кўра, бир ой муддатда қуйидаги йўналишларда авиарейслар йўлга қўйилади:

  • «Фарғона – Урганч – Фарғона»
  • «Термиз – Урганч – Термиз»

Шунингдек, бир ой ичида «Андижон – Хива – Андижон» темир йўл қатнови сони оширилади.

2021 йил 1 апрелга қадар қуйидаги йўналишларда доимий темир йўл қатновлари йўлга қўйилади:

  • «Термиз – Қарши – Хива»
  • «Хива – Урганч – Нукус»
  • «Термиз – Қарши – Самарқанд»

Икки ҳафта муддатда Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш учун харажатларнинг бир қисмини қайтариш тартиби ишлаб чиқилади.

Туроператорлар билан биргаликда субсидиялаш механизмини қўллаган ҳолда бошқа авиа ва темир йўл қатновларини йўлга қўйиш бўйича ҳукуматга таклифлар киритиб борилади.