Варшава ўзига хос муҳитга эга шаҳар. Бу ерда қадимий майдонлар замонавий мавзелер билан уйғунлашган, тарихий бинолар ўтмишдан ҳикоя қилади, кўплаб боғлар, шинам кафелар ва гавжум кўчалар эса шаҳарга ўзгача жозиба бағишлайди.
Польша пойтахти билан танишишни Эски шаҳар бўйлаб сайрдан бошлаш, сўнг Қироллик қалъасига бориш, Висла дарёси бўйида вақт ўтказиш ёки анъанавий поляк таомларини татиб кўриш мумкин. Варшава мазмунли саёҳат, сокин дам олиш ёки бизнес сафарлари учун ҳам бирдек мос келади.
Энди эса бу шаҳарни зиёрат қилиш учун яна бир сабаб бор — Uzbekistan Airways’нинг Тошкентдан тўғридан тўғри авиақатновлари! 2027 йил 5 апрелдан бошлаб миллий авиакомпания самолётлари Варшавага ҳафтасига икки марта — душанба ва пайшанба кунлари парвоз қилади.
• HY221 рейси Тошкентдан соат 04:25 да жўнаб кетади ва Польша пойтахтига соат 08:05 да етиб боради. HY222 рейсининг қайтиш парвози соат 09:35 га белгиланган бўлиб, самолёт Тошкентга соат 18:15 да етиб келади. Барча вақтлар маҳаллий вақт билан кўрсатилган.
• Бир томонга авиачипталар нархи 4 715 000 сўмдан, бориш ва қайтиш чипталари эса 9 150 000 сўмдан бошланади.
Чипталар савдоси аллақачон бошланган. Шу боис баҳорги саналарни танлаш ва саёҳатни режалаштириш учун айни фурсат. Авиачипталарни booking.uzairways.com сайти, Uzbekistan Airways мобил иловаси, авиакомпаниянинг Sales филиали ёки расмий агентлари орқали харид қилиш мумкин.
Келгуси баҳор янги шаҳарлар, гўзал манзаралар ва ёрқин таассуротлар билан ёдда қолсин. Uzbekistan Airways билан ҳар бир парвозда ўзингизни уйдагидек ҳис этинг!
Реклама ҳуқуқи асосида













