Иқтисодиёт | 11:45 / 11.02.2021
5845
2 дақиқада ўқилади

Марказий банк январ ойидаги нақд пул айланмаси ҳақида маълумот берди

Марказий банк Ўзбекистондаги нақд пул муомаласи юзасидан қисқача шарҳ эълон қилди. Унда 2021 йилнинг январ ойи бўйича маълумот келтирилган.

Қайд этилишича, жорий йил январида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 32,1 триллион сўмни ташкил этгани ҳолда 2020 йил январ ойига нисбатан 7 фоизга ошди.

Хусусан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 17 триллион сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар 15,1 триллион сўмни ташкил этди.

2021 йил январида банклар кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январига нисбатан 6,7 фоизга ошиши кузатилган бўлса, мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 1,7 триллион сўмга (1,5 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келди.

Натижада банклардан берилган нақд пуллар таркибида банк карталаридан ечиб олинган нақд маблағлар улуши 25 фоиздан 35 фоизга етди.

2021 йил январ ойида банк карталарига жами 15,9 триллион сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 5,2 триллион сўмлик (32,8 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.

Аввалроқ, 2020 йил январ-сентябр ойларида нақд пул айланмаси ҳажми 248,5 триллион сўмни ташкил этган ҳолда 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 27,3 фоизга ошгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид