ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, у Андижон шаҳар Эски Ўш кўчаси ҳудудида Муҳаммадали Ш.дан қиймати 325 190 500 сўмлик калиш маҳсулотларини қўлга киритиб, пулларини бермаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Абдулазиз И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
“Ҳурматли фуқаролар, шу каби фирибгарларнинг тузоғига тушиб қолманг, ўзингизга тегишли буюмларни турли хил баҳона билан эгаллаш илинжида бўлган фирибгарнинг тўрига тушиб қолмаслик ўз қўлингизда”, - дейилади хабарда.











