17:03 / 25.02.2021
2127

Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ўндан ортиқ мурожаатлари маҳаллий ҳокимиятлар томонидан жавобсиз қолдирилди - Омбудсман

Ўтган йили Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга жисмоний ва юридик шахслар, болалар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари томонидан 85 та мурожаат келиб тушган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили – Омбудсман номига 2020 йилда 14 975 та мурожаат келиб тушган. (2019 йилда 12 822 та). Мурожаатларнинг 33,5 фоизи инсон ва фуқаронинг шахсий ҳуқуқ ҳамда эркинликларига, 37,3 фоизи ижтимоий, 25,3 фоизи иқтисодий, 3 фоизи сиёсий ва 0,7 фоизи экологик ҳуқуқларга тегишлидир. Бу ҳақда Омбудсманнинг Олий Мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида берган ҳисоботида айтиб ўтилди.

2020 йилда Омбудсманнинг фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан тавсиялари берилган 16 та хулосаси тайёрланиб, вилоят ҳокимликларига, Олий суд, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига юборилган ҳамда судларга 30 та даъво аризаси ва 21 та тақдимнома киритилган.

Маълум қилинишича, мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича 29 та жиноий, 42 та маъмурий иш қўзғатилиб, ички ишлар идоралари ходимларининг 17 нафарига интизомий ва 17 нафарига хизмат текшируви тайинланган, 3 нафарига ҳайфсан ва танбеҳ таъсир чоралари қўлланилган, суд қарорларига нисбатан 3 та протест киритилган ҳамда мурожаат этувчиларнинг манфаатларини кўзлаб жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги 58 та қарор бекор қилинди.

Шунингдек, ўтган йили Бола ҳуқуқлари бўйича вакилга жисмоний ва юридик шахслар, болалар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари томонидан 85 та мурожаат келиб тушган.

Ушбу мурожаатларнинг 28 таси идора ва ташкилотлар томонидан қаноатлантирилган. Меҳрибонлик уйлари битирувчиларининг турар-жой билан таъминланиши тўғрисидаги 12 та мурожаати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан жавобсиз қолдирилган.

Мавзуга оид
Top