GROSS Insurance суғурта компанияси Ўзбекистон суғурта бозорида етакчи мавқени сақлаб қолишда давом этмоқда, ички ва жаҳон бозорларида молиявий ишончлилигини яна бир бор исботламоқда. Компания ушбу тадбирни улкан воқеа сифатида 27 феврал куни йирик халқаро даражадаги меҳмонхоналардан бири Ҳилтонда нишонлади. Учрашув давра суҳбати шаклида бўлиб, унда 2020 йил якунлари сарҳисоб қилинди ва эришилган натижалар доирасида жорий йилга мўлжалланган улкан режалар ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Ўтган йил ҳақиқий синовга айланди, компания тўғри қурилган стратегия туфайлигина уни муваффақиятли енгиб ўта олди. GROSS Insurance қисқа вақт ичида иш услубларини қайта кўриб чиқишга, бизнесни ривожлантиришнинг янги йўналишларини синаб кўришга ва самарасиз усуллардан воз кечишга муваффақ бўлди.

Бу йил компаниянинг режалари буюк, улкан қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда ва ҳозирда ўхшаши бўлмаган янги маҳсулот бозорига чиқиш режалаштирилган.

"GROSS Insurance" мижозларга инновацион хизматларни жорий этишда етакчилардан ҳисобланади. Халқаро молиявий нашр Global Banking & Finance Review маълумотига кўра компания 2020 йилда "Ўзбекистонда онлайн суғурта соҳасидаги энг яхши компания" ва "Ўзбекистоннинг туризм соҳасидаги энг яхши суғурта компанияси" номинацияларига эга бўлгани бунинг исботидир.

Компания нафақат ушбу номларни сақлаб қолишни режалаштирмоқда, балки уларни сифат жиҳатидан янги поғонага кўтаришга ҳам тайёр.

Ҳисобот даврида 623 минг янги шартномалар тузилди, 49 миллиард сўм суғурта товонлари тўланди ва 264 триллион сўмлик мажбуриятлар амалга оширилди. GROSS Insurance компанияси ҳар бир бўлимнинг устувор вазифалари, янги тамойиллари ва механизмларини батафсил баён қилган ҳолда, жорий йил учун ўзининг жиддий режалари билан ўртоқлашди - буларнинг барчаси суғурта ишида янги босқичга ўтиш ва янги брендни яратиш учун муҳим қадам бўлди.

Компаниянинг 9 йиллик фаолияти давомида яхши анъаналар пайдо бўлди, жумладан, ҳар йили энг яхши филиал GROSS Insurance компаниясининг рамзий байроғига сазовор бўлади. Бу йил у GROSS Insurance Марказий операцион филиали директори Исроилов Мансурга тақдим этилди.