Қайд этилишича, Тошкентда "Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш" илмий лойиҳа бошқарув қўмитаси виртуал йиғилиши бўлиб ўтди.
Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази кўмагида ташкил этилган тадбирдан кўзланган асосий мақсад миллий манфаатдор томонлар билан биргаликда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш моделларини ишлаб чиқишдан иборат экани айтилади.
ЮНEСКОнинг "Гана, Ҳондурас ва Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини ошириш ёндашувларини мослаштириш ва кўламини кенгайтириш" лойиҳаси доирасида Халқаро тараққиёт тадқиқот маркази томонидан Таълим соҳасидаги билимлар ва инновацион алмашув бўйича глобал ҳамкорлик ташаббуси доирасида Ўзбекистонда ўқитувчилар малакасини оширишга 435 минг АҚШ доллар ажратилиши кўзда тутилган.
Икки йиллик лойиҳа (2020-2022) доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий ва Тошкент вилоятларида 150та мактаб ва 600дан ортиқ ўқитувчиларни жалб этган ҳолда, улар малакасини ошириш модели ишлаб чиқилади.












