Судланувчи Шейхназар Рўзметовнинг адвокати суднинг музокара қисмида ҳимояси остидаги Рўзметовга қўйилган айбловларни олиб ташлашни сўради. Шунингдек, Рўзметовнинг оддий оиладан экани, ҳали талаба бўлиб, дипломини ҳам қўлига олмаганини таъкидлади.

Ҳимоячи, Рўзметов бакалавриатга ҳам, сўнг магистратурага ҳам грант асосида қабул қилингани, давлат шунча вақт текин ўқитиб, энди жавобгар қилиб юбориши нотўғри эканини қўшимча қилди.

Шунингдек, музокарада марҳум Ф.Рустамовнинг турмуш ўртоғи ҳам сўнгги сўзларини айтди. У суддан айбдорлар айбига яраша жазоланишини сўради.

Суд мажлисида Йўлдошева суддан суднинг музокара қисмида сўнгги сўз ўрнида фикрларини билдириш учун 2 кун вақт сўради. Йўлдошеванинг музокара сўзи кейинги суд мажлисига қолдирилди.

Суд 18 мартга қадар танаффус эълон қилди.